16:30 / 05.12.2020
2 658

Салкам 2 миллиард сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Салкам 2 миллиард сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларини турли қинғир йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, хорижий авиарейс билан Тошкент халқаро аэропортига учиб келиб, «яшил» йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро М.С.нинг багажи ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юклар орасида божхона назоратига тақдим этилмаган, умумий қиймати 1 млрд. 950 миллион сўмлик 4899 дона турли сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Салкам 2 миллиард сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди