12:46 / 07.12.2020
2 628

Самарқандда деярли 600 долларга гиёҳванд модда сотган икки йигит ҳибсга олинди

Самарқандда деярли 600 долларга гиёҳванд модда сотган икки йигит ҳибсга олинди
Самарқандда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди, дея хабар қилмоқда Тергов департаменти.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 29 ноябрь куни соат 21:00 да Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда 23 ёшли Аббос К. Ургут тумани «Мирзабоғлон-Чеп» маҳалласида тадбир иштирокчиси сифатида жалб қилинган фуқарога ўткир ҳидли героин гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддани 3 миллион сўм ва 300 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Тезкор тадбир давомида Аббос К. гиёҳвандлик воситасини 2020 йилнинг 29 ноябрь куни соат 20:30 да маҳалладоши 28 ёшли Абдулло О.дан сотиб олгани ҳамда тадбир иштирокчиси берган 3 миллион сўм ва 300 АҚШ долларини Абдулло О.га бергани аниқлангани сабабли Абдулло О. шахсий тинтув қилинган. Ундан тадбирда ишлатилган 300 АҚШ доллари ва 3 миллион сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Суд-кимёвий экспертиза хулосасида Аббос К.дан олинган модда таркибида гиёҳванд модда – диацетилморфин мавжудлиги, бу героин гиёҳвандлик воситаси турига кириши, унинг соф оғирлиги 4,27 граммга тенг эканлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Аббос К. ва Абдулло О.га нисбатан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов жараёнида Аббос К. ва Абдулло О.га нисбатан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда деярли 600 долларга гиёҳванд модда сотган икки йигит ҳибсга олинди