«Каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш ва фойдаланиш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (770-сон, 07.12.2020 й.) қабул қилинди.
Қарор билан қуйидагилар белгиланди:
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини (Cannabis Sativa L.) гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш ва фойдаланиш фаолиятини лицензиялашни амалга оширувчи орган ҳисобланади;
- каннабис ўсимлигини саноат мақсадларида етиштириш учун қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқарилган ерлар ажратиб берилади;
- каннабис ўсимлигини саноат мақсадларида етиштириш учун экин навининг учинчи ва ундан кейинги репродукциядаги уруғликларини экишга йўл қўйилмайди;
- каннабис ўсимлиги ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоиздан ошган ҳолларда, ушбу ўсимлик, шунингдек, уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар белгиланган тартибда олиб қўйилади ва йўқ қилинади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади