21:45 / 07.12.2020
3 212

Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 28 йиллиги муносабати билан 104 нафар маҳкумни афв этди

Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 28 йиллиги муносабати билан 104 нафар маҳкумни афв этди
Фото: «Ўзбекистон24» телеканали
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, Конституция қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 104 нафар фуқаро афв этилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» телеканали репортажида маълум қилинди, деб хабар берди «Gazeta.uz».

Афв этилган шахсларнинг 6 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 50 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди, яна 17 кишининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.

Шунингдек, 41 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди. Натижада жами 63 киши жазони ўташ муассасаларидан озод этилган.

Маълум қилинишича, афв этилганларнинг 13 нафарини чет эл фуқаролари, 9 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 1 нафарини аёл ҳамда 21 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев мамлакат мустақиллигининг 29 йиллигини нишонлаш арафасида 113 нафар маҳкумни афв этганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 28 йиллиги муносабати билан 104 нафар маҳкумни афв этди