09:00 / 08.12.2020
2 983

Тошкентда сохта тилла тақинчоқларни 29 млн 300 минг сўмга сотган аёллар қўлга олинди

Тошкентда сохта тилла тақинчоқларни 29 млн 300 минг сўмга сотган аёллар қўлга олинди
Кадр: Видеодан скрин
Тошкентда тадбиркорга 29 миллион 300 минг сўм зарар етказган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Сергели туманида жойлашган тилла дўконларнинг бирига кирган шахс сотувчини алдаб сохта тақинчоқларни жами 29 миллион 300 минг сўмга сотиб, воқеа жойидан яширинган.

Гулнора исмли аёл Сергели тумани ИИО фаолиятини ривожлантириш бошқармасига мурожаат қилиб, ўз мурожаатида унга сотилган аёллар тилла тақинчоқлари сохта эканлигини маълум қилган.

«Сергели туманида синглим Малика билан тилла тақинчоқларимизни кўрсатдик. Уларни 29 миллион 300 мингга баҳолашдик. Қути ичига ҳақиқий тиллани солиб бериб, уни ўрнига металлдан ясалган қалбакисига алмаштириб бердик. Мен сотувчини чалғитиб турдим, синглим малика уларни ‘скочга’ ўраб қалбакисини берди. Кейин 29 миллион 300 мингни олиб Наманганга кетдик», – дейди гумонланувчи.

Туман ИИО ФМБга мазкур жиноят ҳақида хабар берилиши билан тезкор тергов гуруҳи томонидан мазкур жиноятда гумонланаётган шахсни аниқлаш чоралари кўрилди. Мазкур жиноят ишини ўз юритувига олган терговчининг маълумот беришича олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида фирибгарликка қўл орган шахс топилган.

Номаълум аёл Азиза исмли шахс эканлиги аниқланган ва терговга жалб қилинган. Дастлабки тергов давомида жабрланувчига етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда сохта тилла тақинчоқларни 29 млн 300 минг сўмга сотган аёллар қўлга олинди