17:02 / 08.12.2020
4 552

Қора нон истеъмол қилишнинг хавфли жиҳати маълум қилинди

Қора нон истеъмол қилишнинг хавфли жиҳати маълум қилинди
Фото: Getty Images
Иккинчи типдаги диабетга чалинганларга истеъмол қилиш тавсия этиладиган қора нон қондаги шакар миқдорининг ошишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда диетолог Майкл Мослига таяниб, «Korrespondent.net» хабар беради.

Таъкидланишича, қора нонни танлаш вақтида эҳтиёткор бўлиш лозим, чунки дўконларда сотиладиган унинг кўплаб турлари таркибида турли қўшимчалар мавжуд.

Мослининг сўзларига кўра, «қора нонларнинг аксарияти — шунчаки бўяб қўйилган оқ нон». У диабети борларга овқатга қўшиб нон эмас, бошоқли донларни (жавдар, арпа, қора гуруч, гречка), шунингдек, дуккакли ўсимликларни истеъмол қилишни маслаҳат беради.

Ушбу маҳсулотлар таркибида қондаги шакар миқдорининг кескин ўзгаришини тўхтатиб турадиган ва ичак микрофлорасини ушлаб турувчи тўқималар учун мураккаб углеводлар мавжуд.

Шунингдек, диэта вақтида ширинликлар ейиш, мевали шарбатлар ва газланган ичимликлар ичишни минимумга тушириш керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қора нон истеъмол қилишнинг хавфли жиҳати маълум қилинди