
Жорий йилнинг 6 июль куни Мажбурий ижро бюроси Тахтакўпир тумани бўлими иш юритувига Нукус туманлараро иқтисодий судининг 23.06.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, жавобгар Тахтакўпир тумани ҳалқ таьлим бўлимидан даъвогар “Смартсистем Нукус” МЧЖнинг фойдасига 104 млн. 943 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва шу куни ижро иши юритувини қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилган.
Мажбурий ижро харакатлари давомида, дастлаб, томонларга мазкур қарорнинг нусхалари ва Тахтакўпир тумани ҳалқ таьлим бўлим раҳбари номига мазкур ижро ҳужжатнинг бажарилишини таъминлаш юзасидан огоҳлантириш хати юборилган.
Лекин, жавобгар тараф бир неча огоҳлатиришларга қарамасдан ижро ҳужжати талабларини ўз вақтида бажармаганлиги сабабли, бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1981-моддасига асосан базавий ҳисоблашнинг ўн баровари миқдорида жаримага тортилган ва жавобгар бўлимга тегишли бўлган “ДАМАС” маркали автомашинаси хатловга олинган.
Шундан кейин, жорий йилнинг 30 ноябрь санасида, жавобгар бўлим томонидан тадбиркор “Смартсистем Нукус” МЧЖнинг фойдасига ундирилиши лозим бўлган 104 млн. 943 минг сўм қарз тўлиқ ундирилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар