15:00 / 09.12.2020
1 987

Халқаро коррупцияга қарши кураш кунига бағишланган форум бўлиб ўтди

Халқаро коррупцияга қарши кураш кунига бағишланган форум бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 9 декабрь куни 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш кунига бағишланган «Ўзбекистонда коррупцияга қарши ислоҳотлар: ютуқлар ва устувор жиҳатлар» мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди.

Форум Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан БМТТДнинг “Ўзбекистонда самарали, ҳисобдор ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” қўшма лойиҳасининг молиявий ва техник кўмаги остида ташкил этилди.
Тадбирда Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда бошқа қатор вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари мансабдор шахслари, ОАВ вакиллари ва халқаро экспертлар иштирок этди.

Форум иштирокчилари томонидан жорий йилда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва комплекс фаолиятнинг бориши, бу борадаги ютуқ ва камчиликлар, шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатлари, унинг истиқболлари ва устувор жиҳатлари, коррупцияга қарши курашишнинг қонуниий ва институционал асосларни такомиллаштириш, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилгани, Ўзбекистонда коррупцияга қарши ислоҳотларни амалга оширишда кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди.

Шўъба сессиялари давомида иштирокчилар шунингдек давлат органлари фаолиятига коррупцияга қарши курашишни интеграция қилиш, мамлакатимизда самарали, шаффоф ва ҳисобдор бошқарув институтларини шакллантириш, давлат органлари фаолиятига коррупцияга қарши “комплаенс назорат” тизимини жорий этиш, шунингдек ISO 37001 га мувофиқ коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий менежмент тизимларини сертификатлаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари муҳокама қилди. Бош прокуратура, Адлия впзирлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларга урғу берилди.

Форум якунида иштирокчилар юртимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича ишларни жадаллаштириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига коррупцияга қарши комплаенс назорат тизимини жорий этиш, шунингдек соҳадаги халқаро ташкилотлар, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигини янада кенгайтириш заруратини қайд этди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Халқаро коррупцияга қарши кураш кунига бағишланган форум бўлиб ўтди