20:43 / 09.12.2020
6 364

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев яна бир лавозимни эгаллади

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев яна бир лавозимни эгаллади
Тошкентда Ўзбекистон йога федерацияси бош офиси очилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тантанали очилиш маросимида Адлия, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш, Жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари, шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Тошкентдаги Ҳиндистон маданият маркази вакиллари иштирок этишган.

«Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Тошкент шаҳар ҳокими, Ўзбекистон йога федерацияси раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу янги бино билан барчани, айниқса, йога билан шуғулланиб келаётганларни табриклади», дейилади хабарда.

Шаҳар ҳокими ҳозирда йогани аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш бўйича қилинаётган ишларга тўхталиб, «2020-2024 йилларда Йога федерациясини ривожлантириш дастури» тасдиқлангани ҳамда унинг ижроси юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилганини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев яна бир лавозимни эгаллади