13:13 / 10.12.2020
2 585

Ўзбекистонда зиёрат туризми учун 5 мингга яқин авиарейс ташкил қилинади

Ўзбекистонда зиёрат туризми учун 5 мингга яқин авиарейс ташкил қилинади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 9 декабрь куни туризм ва спорт соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда 2021 йилдаги вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлат раҳбарининг маълум қилишича, 2021 йилда 1,7 миллион хорижий, 7,5 миллион маҳаллий сайёҳни жалб қилиш, туризм хизматлари экспортини камида 370 миллион долларга етказиш мақсад қилинган.

Президент 2021 йилда зиёрат туризми бўйича 5 мингга яқин авиақатновларни амалга ошириб, 700 минг зиёратчини жалб қилиш ва 130 миллион долларлик хизматлар экспортини таъминлаш зарурлигини қайд этди.

Шу сабабли, Шавкат Мирзиёев 2021 йилдан Европа мамлакатлари, Малайзия, Индонезия, Покистон, Таиланд, Япония каби давлатлар билан авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш, янги рейсларни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берди. Uzbekistan Airways компаниясининг чипталар нархи баландлиги танқид қилиниб, уни арзонлаштириш вазифаси қўйилди.

Давлат раҳбари зиёрат туризмида тарғибот ва илмий ёндашув етишмаётганини таъкидлади. Ўзбекистоннинг чет эллардаги элчихоналари билан бирга бу борадаги ишларни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди. Зиёрат туризми бўйича салоҳиятли давлатлар фуқаролари учун виза тизимини соддалаштиришга доир таклифлар билдирилди.

Соҳадаги ишларни мувофиқлаштириш мақсадида бош вазир ўринбосарлари раҳбарлигида Идоралараро комиссия тузилиши белгиланди. Ушбу комиссия авиапарвозларни ташкил этиш, уларга рухсат олишни соддалаштириш, қатновлар географиясини кенгайтириш ва аэропорт хизматларини яхшилаш бўйича тизимли шуғулланади.

Ҳудудларда ҳали етарлича ўрганилмаган, сайёҳлар жалб этилмаган қадамжолар кўплиги таъкидланди. Маданият вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмитага 300 та маданий мерос объекти ва зиёратгоҳни реставрация қилиш вазифаси қўйилди.

Буюк олим Абу Мансур Мотуридий мақбараси ва унинг яқинида дафн этилган 8 буюк уламо қадамжосини дунёда 170 миллиондан зиёд издоши бўлган мотуридия таълимотининг зиёрат марказига айлантириш мумкинлиги таъкидланди.

Йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокимлигига шу борада кўрсатмалар берилди. Бухоро вилоятида ислом дини ва минтақадаги дин намояндалари тематик хиёбони лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлиги айтилди.

Эслатиб о тамиз, Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 2020 йилнинг 12—16 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган «Зиёрат туризми ҳафталиги» дунё боֲ‘йлаб коронавирус тарқалиши сабабли кейинга қолдирилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда зиёрат туризми учун 5 мингга яқин авиарейс ташкил қилинади