19:57 / 10.12.2020
3 887

МИБ фаолиятидан: Хоразмда AUTOCUN тадбирлари давом этмоқда

МИБ фаолиятидан: Хоразмда AUTOCUN тадбирлари давом этмоқда
2020 йил 24 ноябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6118-сонли фармони имзоланди.

Ушбу фармон ижросини таъминлаш бўйича жорий йилнинг 25 ноябрь куни Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан хамкорликда ДЙҲХХ нинг маъмурий жармалари билан боғлиқ ижро ҳужжатларини кескин камайтириш бўйича режа-график тасдиқланган.

Шунга асосан, Бюронинг Хоразм вилоятининг туман ва шаҳарларнинг марказий кўчаларида мажбурий ижро бюроси иш юритувидаги қарздорлик иши юзасидан 60 кунлик муддатда жарималарни ўз вақтида тўламаган транспорт восита эгаларини аниқлаш, улардан жарималарни ундириш юзасидан тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 24 ноябрь кунидан шу кунга қадар бюронинг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун тайинланган жарималардан давлат ғазнасига 1 421 405 355 сўм пул маблағлари ундирилиши таъминланди.

Ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўламаганлиги сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддаси тартибида транспорт воситалари жарима майдонига қўйилиб, жарима тўлангунга қадар ушлаб турилиши белгиланган.

Шу сабабли ушбу белгиланган муддатда тайинланган жарималарни тўламаган 490 нафар хайдовчиларга тегишли бўлган транспорт воситалари белгиланган тартибда жарима майдонига қўйилди.

Эндиликда ушбу ундирилган пул маблағлари Фармонга асосан алоҳида ғазначилик ҳисоб-рақами билан пропорционал тартибда тенг равишда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ фаолиятидан: Хоразмда AUTOCUN тадбирлари давом этмоқда