date
views 6 585

2021 йилнинг асосий ранглари маълум қилинди

2021 йилнинг асосий ранглари маълум қилинди
АҚШнинг “Pantone” ранглар институти (Pantone Color Institute) мутахассислари 2021 йилнинг икки асосий рангини маълум қилишди. Булар қуюқ кулранг (17-5104 Ultimate Grey) ҳамда ёрқин сариқ (Pantone 13-0647 Illuminating) ранглардир. Бу ҳақда институт сайтида маълум қилинди.

"Тош каби амалий ҳамда қаттиқ, аммо айни пайтда илиқлик ва оптимизм улашувчи Pantone 17-5104 Ultimate Grey va Pantone 13-0647 Illuminating бирлашмаси ўзида куч ва ижобийликни мужассам этади", - дейилади хабарда.

“Pantone” раҳбари Леатрис Эйсманнинг сўзларига кўра, ушбу ранглар уйғунлиги чидамлилик ҳамда умид бахш этади, зеро ҳар бир инсон ўзини илҳомланган, шунингдек, улуғвор ҳис қилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, охирлаб бораётган 2020 йил рангги, ташкилот талқинига кўра, ўзида хотиржамлик ва ишончни мужассам этган классик кўк эди.

Маълумот ўрнида, “Pantone” бутун дунё бўйлаб дизайнерлар ва реклама берувчилар келажакда ўз ишлари учун муваффақиятли фойдаланиши мумкин бўлган рангларни ишлаб чиқиш ҳамда тадқиқ қилиш билан шуғулланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2021 йилнинг асосий ранглари маълум қилинди