18:08 / 11.12.2020
4 448

Самарқандда юзлаб мансабдор жавобгарликка тортилди

Самарқандда юзлаб мансабдор жавобгарликка тортилди
Коррупцион жиноятлар оқибатида етказилган моддий зарар миқдори 25,3 миллиард сўмдан ошади. Мазкур жиноятлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, жиноятларнинг 19 таси банк, 17 таси олий таълим, 15 таси халқ таълими, 33 таси соғлиқни сақлаш, 20 таси мактабгача таълим, 4 таси солиқ, 21 таси ички ишлар, 8 таси бюро, 3 таси суд соҳаси ҳамда 58 таси бошқа корхона, ташкилот ходимлари томонидан содир этилган.

Бу ҳақда вилоят прокурори Р.Машарипов халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн саккизинчи сессиясида берган ҳисоботида айтиб ўтди, дейилади «Zarnews.uz» хабарида.

Қайд этилишича, вилоят бўйича 26 миллиард сўм бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланиб, бу қилмишлар учун 246 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган ҳамда 2 минг 249 нафар шахсга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилган.

Ташвишлиси, бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар назоратига масъул бўлган тизимнинг ўзида ҳам бюджет маблағлари талон-торож қилинмоқда.

Мисол учун, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тойлоқ тумани бўлими мансабдор шахслари ноқонуний равишда 10 та ҳолатда 111 миллион сўмлик пенсия маблағларини ўзида бўлган пластик картасига ўтказиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Сўнгги икки йилда вилоятдаги банкларнинг 33 нафар мансабдор шахслари коррупция ва мансабдорлик жиноятлари учун жавобгарликка тортилган.

Масалан, вилоят Миллий банкда ишлаган Бобоқулова банк омонатчиларнинг ҳисоб рақамидан 90 та ҳолатда 7,7 миллиард сўм, 607 минг АҚШ доллари ва 1 461 евро, яъни жуда кўп миқдордаги омонат пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

«Агробанк» Челак филиали ходими Ахроров кредит ажратишни сўраб банкка мурожаат қилмаган фуқаролар номига 30 миллион сўм миқдорда микроқарз кредити ажратиб, пластик карточкасига тушириб ўзлаштириб юборган.

Аҳолининг иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш учун турли ижтимоий лойиҳаларга бюджет маблағлари банк орқали ажратилмоқда. Лекин бундай маблағлар ҳақиқий эгаларига етиб бормасдан, айрим банк мансабдор шахсларининг «ўлжа»сига айланмоқда.

Масалан, «Ипотека банк»нинг Кўксарой филиали «Жума» мини-банки мудири Чориев банкнинг бошқа мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктириб, Давлат дастури асосида балиқчилик ва аҳоли тадбиркорлиги учун ажратилган 6 миллиард 995 миллион сўм кредит маблағларини талон-торож қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда юзлаб мансабдор жавобгарликка тортилди