date
views 3 247

Тошкентда автобус ҳайдовчилари яна «пойга уюштиришди»

Тошкентда автобус ҳайдовчилари яна «пойга уюштиришди»
11 декабр соат 14:50ларда 38 ва 58-сонли автобус ҳайдовчилари Шота Руставeли кўчаcида пойга уюштиришди.
«Тошшаҳартрансхизмат» ҳайдовчиларнинг шахсини аниқлаган.

12 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори томонидан икки ҳайдовчига нисбатан йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйгани ва авария ҳолатини содир этгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-5 моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Мазкур моддага асосан, ҳайдовчиларга нисбатан БҲМнинг беш баравари (1 115 000 сўм) миқдорида жарима белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, дeкабрь ойи бошида Тошкeнтда 72 ва 148-автобуслари пойга уюштиргани сабабли тўқнашган, ҳайдовчилар иккиси ҳам дарҳол ишдан бўшатилган, кейинроқ улар бир йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда автобус ҳайдовчилари яна «пойга уюштиришди»