
Фарғона вилояти Риштон туманида 11 декабрь куни соат 02:00 билан 03:00 оралиғида Х.А. юзини ниқоб билан тўсиб «Бўстон» маҳалласи ҳудудида яшовчи Н.Қ. исмли аёлнинг хонадонига бостириб кирган. У қўлидаги пичоқни аёлнинг бўйнига тираб, уни қўрқитган. Сўнг нархи 1.500.000 сўмлик кўк рангли шиша кўзли тилла зиракни олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар