00:16 / 15.12.2020
4 884

«Бухоро шаҳар прокурори иши»ни Республика идоралараро комиссияси ўрганади

«Бухоро шаҳар прокурори иши»ни Республика идоралараро комиссияси ўрганади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси хабарига кўра, Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаатида келтирилган важлар ўрганиш бошланди.

Жорий йил 11 декабрь кунидан буён интернет тармоғи орқали Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозилов томонидан тарқатилган видеомурожаатларда прокуратура органларининг айрим ходимлари томонидан қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги маълум қилинган.

Ж.Фозиловнинг важларини синчковлик билан ҳар томонлама ва холисона текшириш ҳамда ҳолатга баҳо бериш мақсадида жорий йил 14 декабрь куни Республика идоралараро комиссияси тузилди.

Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Сенати, Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонасининг масъул ходимлари киритилди.

«Комиссия мурожаатда келтирилган қонунбузарлик ҳолатларини жойига чиққан ҳолда, Ж.Фозиловнинг барча важларини бевосита ўзининг иштирокида чуқур ва холисона ўрганилишини ташкил этади. Текшириш натижалари бўйича қўшимча равишда хабар берилади», дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Бухоро шаҳар прокурори иши»ни Республика идоралараро комиссияси ўрганади