10:50 / 16.12.2020
3 125

Яккабоғ туман давлат архивчиси 3 мингдан ортиқ архив ҳужжатларини «макулатура»га сотиб юборгани аниқланди

Яккабоғ туман давлат архивчиси 3 мингдан ортиқ архив ҳужжатларини «макулатура»га сотиб юборгани аниқланди
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туман давлат архивчиси архив ҳужжатларини сотиб юборди, деб хабар бермоқда Nasafnews.

Маълум бўлишича, Яккабоғ тумани давлат архивида электрон нусха яратиш оператори Х.Р. туман ИИБга мурожаат қилиб, 13 ноябрь куни соат 18:00 ларда давлат архиви томонидан сақловга олинган ва қатъий ҳисобда турган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг 2016—2018 йиллардаги жами 3031 дона йиғма жилд иш ҳужжатлари йўқолганини маълум қилган.

Хабарга кўра, Яккабоғ туман давлат архивчиси Қ.Д. ва архив хўжалик гуруҳида шартнома асосида ишловчи А.Ж. томонидан 3031 дона иш ҳужжатлари эски қоғоз йиғувчиларга сотиб юборилгани аниқланган ва улардан 349 дона йиғма жилд иш ҳужжатлари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Қашқадарё вилоят ИИБнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яккабоғ туман давлат архивчиси 3 мингдан ортиқ архив ҳужжатларини «макулатура»га сотиб юборгани аниқланди