08:00 / 17.12.2020
2 308

Коронавируснинг озиқ-овқат орқали юқиш эҳтимоли баҳоланди

Коронавируснинг озиқ-овқат орқали юқиш эҳтимоли баҳоланди
Фото: «Ekovolga.com»
Коронавируснинг озиқ-овқат ёки қадоқланган маҳсулотлар орқали юқиш эҳтимоли ниҳоятда кам. Инфекция тарқалиши савдо чекловларига сабаб бўлиши мумкин эмас, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа бюросининг зооноз касалликлар ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича техник мутахассиси Питер Хойсков.

«Шуни таъкидлаш керакки, гап савдо чекловлари ёки савдо чекловларини асослаш ҳақида кетмаслиги эмас. COVID озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига таҳдид солмаётгани жуда муҳимдир, мен шуни таъкидламоқчиман», — деди Хойсков ЖССТ ва БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан ташкил этилган вебинарда.

Ўз навбатида, ФАО озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги бўйича мутахассиси Жеффри Лежённинг таъкидлашича, вирус ҳар сафар жойини ўзгартирганда, масалан, сотувчининг қўлидан буюм юзасига, кейин эса озиқ-овқат ёки қадоқланган маҳсулотга ўтганда унинг концентрацияси пасаяди. Шундай экан, маҳсулотни ушлагандан сўнг инфекцияни юқтириб олиш эҳтимоли кам, деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавируснинг озиқ-овқат орқали юқиш эҳтимоли баҳоланди

Жамият янгиликлари