23:32 / 17.12.2020
1 978

Судья томонидан очиқ мулоқот ўтказилди

Судья томонидан очиқ мулоқот ўтказилди
Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш одил судлов олдига қўйилган энг муҳим масалалардан биридир. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси А.Ибодов томонидан жорий йил 17 декабрь куни, Навбаҳор тумани “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида, жойларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, қабул қилинган қонунлар ҳамда суд ҳужжатларини тушунтириш мақсадида аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда, суд раиси томонидан қасддан одам ўлдириш жинояти учун жавобгарлик, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар ва уларнинг салбий оқибатлари, қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш жиноятлари ва улар учун жазо чоралари, оила турмуш муносабатларида содир этилаётган ҳамда қасддан баданга шикаст етказиш жиноятлари ва уларнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар бериб ўтди.

Шунингдек, шу ернинг ўзида сайёр суд мажлиси ўтказилиб, муқаддам турли жиноятларни содир этгани учун, суд ҳукми билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига судланган 5 нафар маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик принциплари қўлланиб, улар ўталмаган жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар.

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман
судининг девонхона мудири
Б.Фармонов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Судья томонидан очиқ мулоқот ўтказилди