23:54 / 19.12.2020
3 318

Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида салкам 1 ойга транспорт ҳаракати тўхтатилади

Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида салкам 1 ойга транспорт ҳаракати тўхтатилади
Кириб келаётган Янги йил тантаналари муносабати билан Тошкент шаҳри марказида байрам тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, шу муносабат билан жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 06:00 дан 2021 йил 15 январь соат 00:00 гача қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:

- Буюк Турон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
- Зарафшон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
- Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчаси ва Амир Темур шоҳ кўчаси оралиғидаги қисми;
- Мустақиллик шоҳ кўчасининг Зарафшон кўчаси ва Амир Темур хиёбони оралиғидаги қисми.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида салкам 1 ойга транспорт ҳаракати тўхтатилади