date
views 2 381

Самарқандлик автоблогернинг машинаси ёқиб юборилгани айтилмоқда

Самарқандлик автоблогернинг машинаси ёқиб юборилгани айтилмоқда
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ижтимоий тармоқларда самарқандлик автоблогер Бахтиёрнинг транспорт воситасига ўт қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Қайд этилишича, унга қарши ҳаракатлар бундан икки ҳафта олдин бошланган. Блогер ўша вақт унинг машинасининг ғилдираклари икки марта ўткир тиғ билан тешишганини айтган.

2020 йил 16 декабрь кечаси соат тахминан 02:30 лар атрофида, кўча ҳовлисида турган «Ласетти» русумли транспорт воситасига ўт қўйишган.
Бу унинг автоблогерлик фаолияти билан боғлиқ ҳодиса бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандлик автоблогернинг машинаси ёқиб юборилгани айтилмоқда