21:00 / 22.12.2020
2 065

1 млрд. 119 млн. сўмлик кредит қарздорлиги ундирилиб, суд қарори ижроси таъминланди

1 млрд. 119 млн. сўмлик кредит қарздорлиги ундирилиб, суд қарори ижроси таъминланди
Бугунги кунда мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорлик ҳар томонлама қўллаб қувватланмоқда.
Айниқса, уларни фаолиятини янада кенгайтириш, иш ўринлари ташкил этишлари учун тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар берилмоқда. Ҳозирда бу каби имкониятдан фойдаланиб, юрт равнақига ҳисса қўшаётган юртдошларимиз кўплаб топилади.

Бироқ, “гурунч курмаксиз бўлмаганидек”, олинган кредитларни ўз вақтида қайтармай келаётган айрим тадбиркорлар ҳам учраб турибди.
Хусусан, Навбаҳор туманлараро Иқтисодий судининг 01.12.2020 йилдаги қарздор “TIMUR SAYF AGRO” ва қўшимча жавобгар “SHAXRIYOR AGROEXPORT” МЧЖлардан AT “XALQ BANKI” фойдасига жами 1 млрд. 119 млн. сўм кредит қарздорлиги ҳамда давлат фойдасига 22 млн. 386 минг сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро иши 04.12.2020 йилда Бюронинг Навбаҳор туман бўлими иш юритувига келиб тушди.

Шу куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиб, қарор нусхаси тарафларга юборилди. Жамият балансида бўлган “Гул кўчатларини етиштиришга мўлжалланган гулбоғхона” ажратилган кредитнинг гарови сифатида қўйилган бўлиб, ушбу мулк реализация қилишлик учун хатланди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 18.12.2020 йилда AT “XALQ BANKI”га 1 млрд. 119 млн. сўм кредит қарздорлиги, давлат фойдасига эса 22 млн. 386 минг сўмлик давлат божи амалда ундирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 млрд. 119 млн. сўмлик кредит қарздорлиги ундирилиб, суд қарори ижроси таъминланди