Фото: ИИВ ЙҲХББ
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Бобур кўчасида 22 декабрь, сешанба куни соат 14:50 ларда 12-сонли автобус саройига тегишли бўлган йўловчи ташувчи автобуснинг двигатель қисмида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган ва тан жароҳати олганлар йўқ.
«Ушбу ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, йил бошида Тошкентда 8-йўналишда қатнайдиган Mercedes автобуси, ноябрда эса 116-сонли йўналишда ҳаракатланувчи автобус ёниб кетган эди.
Маълумот учун, 2018 йилда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси раҳбарияти автосаройлар таркибидаги энг кўп масофа босиб ўтган 2008−2009 йилларда ишлаб чиқарилган Mercedes-Benz Low Floor русумли автобусларни 13 октябрдан бошлаб йўловчи ташиш учун йўналишларга чиқармаслик бўйича қарор қабул қилган эди. Бунга йўловчи автобусларида тез-тез ёнғинлар содир бўлаётгани сабаб қилиб кўрсатилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади