21:00 / 23.12.2020
2 194

Шифокорлар янги йил совғалари орқали COVID-19 юқтириб олиш мумкинлигидан огоҳлантирди

Шифокорлар янги йил совғалари орқали COVID-19 юқтириб олиш мумкинлигидан огоҳлантирди
Фото: «Москва» АА
Янги йил совғалари коронавирус инфекцияси ташувчиси бўлиши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости»га россиялик шифокор-эпидемиолог Ольга Ненастина маълум қилди.

Унинг айтишича, вирус пул ҳамда картон юзаларида 24 соатгача, пластик ва металл буюмларда эса уч кунгача яшаши мумкин. Коронавирус қаттиқ сиртларда, шу жумладан, пластик ва зангламайдиган пўлатда узоқроқ яшашини таъкидлади. «Шунинг учун савдо марказларида совғалар танлашда, албатта, ниқоб ва бир марталик қўлқопда бўлиш керак», — деб маслаҳат берган шифокор.

Тиббиёт фанлари доктори, иммунолог Владислав Жемчугов совғаларни харид қилгандан сўнг уларни дезинфекциялашни маслаҳат берди. Агар бу мевалар ёки сабзавотлар бўлса, унда уларни оқар сув билан яхшилаб чайиш кифоя, деб тушунтирган Жемчугов.

Хабарда айтилишича, куни кеча Москва Соғлиқни сақлаш бошқармасининг бош инфекционисти Светлана Сметанина COVID-19 тарқалиши сабабли аниматорларни Янги йилни нишонлашга таклиф қилмасликни тавсия қилган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда байрамга коронавирусга антитанага эга қорбобо келиши ҳақида кўплаб хабарлар пайдо бўлди.

Сметанина аниматор бир кунда кўплаб хонадонларда бўлиши ва вирус унинг кийимида қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. «Шундай қилиб, у сизга ва сизнинг қариндошларингизга вирусли инфекцияни олиб келиш эҳтимоли бор», — деб тушунтирган бош инфекционист.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шифокорлар янги йил совғалари орқали COVID-19 юқтириб олиш мумкинлигидан огоҳлантирди