
Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек туман бўлими ижро иши юритувида, Ўзбекистон Республикаси Тошкент туманлараро судининг 11.12.2020 йилдаги № 4-1001-2014/16274-сонли ижро варақасига асосан қарздор “EURO ASIA” корхонасидан ундирувчи “CENTR ASIA” жамияти фойдасига жами 616.884 минг сўм адвокат хизмат хақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига 22.12.2020 йил куни келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича бўлим давлат ижрочиси М.Толаганов томонидан 22.12.2020 йил куни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.
Қарздор томонидан ўз вақтида қопланмаган қарздорлик сабаб МИБ туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. Қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таьминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 87-моддаси талабларига мувофиқ сўровномалар юборилган.
Мажбурий ижро харакатлари давомида қарздор “EURO ASIA” корхонасидан ижро варақада кўрастилган жами 616.884 минг сўм адвокат хизмат пуллари ундирувчи “CENTR ASIA” масъулияти чекланган жамият фойдасига тўлиқ ундирилиб жорий йилнинг 24 декабрь кунида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан амалда тамомланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар