13:00 / 26.12.2020
1 596

Россияга ишлашга кетмоқчи бўлган ўзбекистонликларга патент олиш жараёни осонлаштирилади

Россияга ишлашга кетмоқчи бўлган ўзбекистонликларга патент олиш жараёни осонлаштирилади
Фото: EPA
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Паспорт-виза хизмати ҳамда Москва шаҳрининг Кўп тармоқли миграция маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланди.

«Дунё» ААнинг хабар беришича, ҳужжатлар 24 декабрь куни бош вазир маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов бошчилигидаги делегациянинг Москвага ташрифи доирасида имзоланган.

«Ушбу ҳужжатларни имзолашдан мақсад Россия ҳудудида меҳнат қилиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда чиқиш жараёнларини соддалаштиришдан иборат», — дейилади хабарда.

Келишувга кўра, Ўзбекистонда миграция марказлари офислари очилади. Бу эса фуқароларининг Россияда меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсат олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда вақт ва харажатлар қисқаради.

Сентябрь ойида Шавкат Мирзиёев «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаганди. Унда 2021 йил 1 январга қадар Россия ИИВнинг паспорт-виза хизмати ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш ҳамда ушбу ваколатхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатномани (патентни) тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматларини кўрсатиш кўзда тутилган. Екатеринбург, Новосибирск, Самара, Уфа, Чимкент ва Истанбул шаҳарларида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхоналарини очиш режалаштирилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Россияга ишлашга кетмоқчи бўлган ўзбекистонликларга патент олиш жараёни осонлаштирилади