date
views 2 621

Музработда электр таъминотидаги узилишдан норози аҳоли кўчада балон ёқди

Музработда электр таъминотидаги узилишдан норози аҳоли кўчада балон ёқди
Кадр: Telegram
Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида маҳалла аҳолиси электр энергияси таъминоти узилишларига қарши норозилик ўтказиб, автомобиль йўлини ёпиб қўйди ва шиналарни ёқиб юборди. Бу ҳақда Telegram’даги «Эхо Узбекистана» канали хабар берди.

Маълумотларга кўра, Музработ тумани «Оби ҳаёт» маҳалласида деярли бир сутка давомида чироқ бўлмаганлиги учун халқ норозилик билдириб кўчага чиққан ва балонларни ёқиб юборган.

«Туманда умуман газ йўқ, одамлар қўлбола печка ёрдамида исинади. Асосан электр печкадан фойдаланган одамлар шундан ҳам маҳрум бўлиб қолишгач, иложсизликдан кўчага чиқишди», — дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Музработда электр таъминотидаги узилишдан норози аҳоли кўчада балон ёқди