date
views 2 300

Ҳиндистон элчиси: Президент томонидан эътироф этилган ислоҳотлар аҳоли фаровонлигини янги босқичга кўтаради

Ҳиндистон элчиси: Президент томонидан эътироф этилган ислоҳотлар аҳоли фаровонлигини янги босқичга кўтаради
Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниш Прабҳат «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномасининг асосий жиҳатларини шарҳлади.

Мен Президент нутқини катта эътибор билан тингладим. Ўзбекистон раҳбари Мурожаатномасининг диққат марказида ислоҳотлар мавзуси турди. Инновациялар, таълим, ёшлар сиёсати, ҳуқуқий соҳа, иқтисодий ривожланиш, инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар шулар жумласидандир. Президент томонидан эътироф этилган ислоҳотлар аҳоли фаровонлигини янги босқичга кўтаради.

Сўнгги 3-4 йил давомида Ўзбекистон халқаро кўламда мавқеини сезиларли даражада юксалтиришга эришди. Мамлакат БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлди, оммавий ахборот воситалари эркинлиги соҳасидаги вазият ҳам яхшиланди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирганда, мен яқинда бўлиб ўтган икки мамлакат етакчиларининг онлайн-саммити, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасида турли соҳалардаги кенг ҳамкорлик дастури мавжудлигини таъкидламоқчиман. Ҳиндистон ҳар доим яқин дўсти бўлган Ўзбекистонга изчил ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида ёрдам беришга тайёр
.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳиндистон элчиси: Президент томонидан эътироф этилган ислоҳотлар аҳоли фаровонлигини янги босқичга кўтаради
-->