Фуқаролик ишлари буйича Хўжаобод туманлараро судининг 2020 йил 06 март кунги И.З.ни бир нафар фарзанди билан собиқ турмуш ўртоғи А.З.нинг хонадонига киритиб қўйиш ҳақидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими иш юритувига 31.03.2020 йилда келиб тушган ва шу кундан ижрога қаратилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.З.га ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажариши юзасидан огоҳлантириш хатлари берилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган.
Қарздор томонидан ижро ҳужжати талаблари ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари 2020 йил 26 декабрь кунига тайинланиб, холислар ва мажбурий ижрога жалб этилган мутасаддилар иштирокида И.З.ни бир нафар фарзанди билан ижро ҳужжатида кўрсатилган уй-жойга киритиб қўйилди ҳамда бу ҳақида тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди.
Шундай қилиб, ижро ҳужжатининг ижроси амалда тўлиқ ижро этилиб, она ва бола янги йил байрамини ўз уйларида кутиб оладиган бўлди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда