09:06 / 31.12.2020
2 138

Акмал Саидов: Сўнгги 4 йилда Ўзбекистон энг кўп ютуққа эришган йўналиш – ташқи сиёсат

Акмал Саидов: Сўнгги 4 йилда Ўзбекистон энг кўп ютуққа эришган йўналиш – ташқи сиёсат
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг 1-ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов Халқаро пресс-клуб сессиясида сўзга чиқди.

«Сўнгги тўрт йилда Ўзбекистоннинг энг кўп ютуқларга эришган соҳаси бу – ташқи сиёсат. Ҳақиқатан, Ўзбекистоннинг халқаро обрўси, имижи ўзгарди. Ўзбекистонга бўлган муносабат тубдан ўзгарди.

Бунинг асосий сабаби – ички сиёсатдаги эришилган ютуқлар, деб биламан. Чунки ташқи сиёсатдаги ютуқлар бу ички сиёсатнинг узвий давомидир. Агар ички сиёсатда ўзгариш бўлмаса, ташқи сиёсатда бўлмайди.

Олдин биз 25 йилда битта резолюцияни ташаббус қилгандик. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ташаббуси билан бир йилда 3та резолюция қабул қилинди. Ўзбекистон энди халқаро норма ижодкорликда ҳам фаол бўляпти
», – дейди Саидов.

У, шунингдек, Ўзбекистонда сўнгги тўрт йилда эришилган катта ютуқлардан яна бири – бу инсон ҳуқуқлари йўналиши эканини қайд этди.

«Кўп йиллар давомида Ўзбекистон танқид объекти эди. Ҳозирги кунда эса Ўзбекистоннинг ижобий демократик тажрибаси ўрганиш объектига айланди. Намуна бўляпти. Диний эркинлик бўйича АҚШ давлат департаменти рўйхатдан чиқаришда Ўзбекистон тажрибаси бошқа давлатларга ўрнак бўлади, деб айтяпти.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича ноёб миллий институтлар тизими шаклланди. Аввал фақат Омбудсман ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ бор эди. Кейинги йилларда бизнес омбудсман институти шаклланди. Ўтган йили эса бола ҳуқуқлари бўйича Омбудсман тузилди
», – дейди Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Акмал Саидов: Сўнгги 4 йилда Ўзбекистон энг кўп ютуққа эришган йўналиш – ташқи сиёсат