12:45 / 05.01.2021
2 242

Тошкентда очиқ осмон остидаги муз майдони очилади

Тошкентда очиқ осмон остидаги муз майдони очилади
Жорий йилнинг 7 январ куни Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида очиқ муз майдони ишга туширилмоқда.

«Очиқ осмон остидаги шаҳар муз майдони» лойиҳаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Art Uz Promotion Agency томонидан пойтахт ҳокимлиги қўллаб-қувватлаши остида ўтказилмоқда. Мақсад – аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ҳамда спортни кенг тарғиб қилиш.

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов масъуллар билан муз майдонида бўлиб, лойиҳа очилиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди. Шаҳар марказидаги муз майдони бир ой муддатга ўрнатилади. Бу вақт мобайнида очиқ осмон остидаги муз майдонида қатор маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилади. Концерт зонасида Dance Music Fest Winter, Iosis Fest, Tashkent Rap Festival мусиқий фестиваллари, шунингдек, хоккей бўйича ўсмирлар чемпионати, муз устида рақс шоуси каби тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

2021 йилнинг 7 январ куни шаҳар муз майдони очилиши доирасида Россия муз спорти юлдузи, фигурали учиш бўйича олимпия чемпиони Алексей Ягудин ўзининг «Қиш» дастури билан иштирок этиши кутилмоқда.

Ташкилотчилар томонидан фудкорт зона хизмати йўлга қўйилиб, унда пойтахтнинг тез овқатланиш, қандолатчилик ва қаҳва брендлари фаолият юритади. Майдон олдида чанғи ва бошқа учиш аксессуарлари ижараси пункти хизмати йўлга қўйилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда очиқ осмон остидаги муз майдони очилади