
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
Жомбой туманида 6 январь куни тонг соат тахминан 8:00 атрофида «УАЗ-452» («Буханка») фургони ёниб кетди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Маълум бўлишича, М-39 йўлининг Жомбой тумани ҳудудидан ўтган 1074-километрида ҳаракатланиб кетаётган «УАЗ»нинг мотор қисмида электр симларидаги қисқа туташув оқибатида ёнғин келиб чиққан.
«Ёнғин ФВБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида жароҳат олганлар йўқ», — дейилади ИИБ ахборотида.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар