
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни арафасида Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигининг Навоий вилояти Учқудуқ тумани ва Зарафшон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларида ҳам шахсий таркиб учун замон талаблари асосида капитал таъмирланган янги бинолар фойдаланишга топширилди.

Учқудуқдаги ҳарбий қисмда барча зарур жиҳозлар билан таъминланган автопарк, аскарлар ошхонаси ва ҳаммоми шахсий таркиб учун қулай шарт-шароитларни яратишга хизмат қилса, Зарафшондаги бўлинмада капитал таъмирланган штаб биноси, ўқув биноси ва ошхона юрт ҳимоячиларининг жанговар хизмат фаолиятини янада ошириши шубҳасиз.

Янги биноларнинг очилиш маросимида қўшинлар қўмондони полковник Журъат Якубов, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари вакиллари, фахрийлар ҳамда ёшлар иштирок этиб, ҳарбий хизматчиларга берилаётган бундай эътибор уларни янада руҳлантириб, янги-янги марралар сари ундашини таъкидладилар. Шу куни ҳарбий қисмларга хизмат автомобиллари ҳам топширилиб, бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар