23:56 / 07.01.2021
2 827

Ҳарбий парад минглаб ёшларни бирлаштирди (фото)

Ҳарбий парад минглаб ёшларни бирлаштирди (фото)
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қашқадарё вилояти Муборак шаҳрида ҳарбий парад ташкил этилди. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи, Муборак туман ҳокимлиги, Қашқадарё вилоят Ички Ишлар бўлими, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда ўтган тадбир туман ёшлари қалбидаги ватанпарварлик ҳисларини янада жонлантирди.


Энг олдинда Давлатимиз рамзи саналмиш байроғимизни ҳилпиратганча ўтган ҳарбий ва автомобиль техникалар, турнақатор бўлиб саф тортиб бораётган қуролланган ҳарбий хизматчиларни кузатган туман аҳолиси ва ёшлар улар ортидан эргашди. Ҳарбий парад шаҳар марказидаги катта байрам дастурига уланиб кетди. Унда ёшлар ўзларининг байрамона чиқишларини йиғилганларга ҳавола этишди.


Ҳарбий хизматчилар томонидан ижро этилган қўл жанги ва қурол билан кўргазмали чиқишлар барчада илиқ таассурот қолдирди.


Республикамизнинг барча гўшаларида ҳарбийлар томонидан «Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша» шиори остида ўтказилаётган бу каби тадбирлар эртамиз эгаларининг ҳарбий касбга бўлган қизиқишларини ҳамда Ватанга бўлган муҳаббатларини оширишда аҳамиятлидир.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳарбий парад минглаб ёшларни бирлаштирди (фото)