18:07 / 08.01.2021
2 389

Фоторадарга тушиб қолмаслик учун машинаси рақамига «жасад бор» ёзган ҳайдовчи аниқланди

Фоторадарга тушиб қолмаслик учун машинаси рақамига «жасад бор» ёзган ҳайдовчи аниқланди
Фото: ЙҲХББ мабуот хизмати
Жиззахда фоторадарга тушиб қолмаслик мақсадида автомобиль рақамини яширган ҳайдовчилар аниқланди. Бу ҳақда ЙҲХББ мабуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 7 январь куни Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган «Манас-14» мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари томонидан ушбу маскандан ҳаракатланиб ўтаётган давлат рақам белгиси устига «Груз-200» ёзуви ёзилган қоғозни ёпиштириб олган Cobalt автомобили тўхтатилган.

Ҳайдовчи автомобилда инсон жасадини айрим сабабларга кўра олиб кетаётганини айтган. Холислар иштирокида автомобиль салони ва юкхонаси текширилганда, ҳайдовчининг сўзлари ёлғон экани, ҳайдовчи йўллардаги фоторадарларга тушиб қолмаслик, тезликни меъёридан ошириб транспорт воситасини бошқариш мақсадида ана шундай ёлғонни ўйлаб топгани маълум бўлган.

Шунингдек, орқа ва олд давлат рақам белгиси лой билан беркитиб олинган Epica автомобили тўхтатилганда, унинг ҳайдовчиси ҳам худди Cobalt ҳайдовчиси каби йўллардаги фоторадарларга тушиб қолмаслик, тезликни меъёридан ошириб транспорт воситасини бошқариш мақсадини кўзлагани маълум бўлган.

Фото: ЙҲХББ мабуот хизмати
Ҳар иккала автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг 3-иловаси, 7.15-бандида (транспорт воситасида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари кўринишини чеклайдиган, тўғри аниқланишига халақит берадиган ҳар хил буюмлар ўрнатилган ва қопламалар билан қопланган бўлса) белгиланган талабларни бузганликлари бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси 2-қисми (давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш) тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фоторадарга тушиб қолмаслик учун машинаси рақамига «жасад бор» ёзган ҳайдовчи аниқланди