17:27 / 11.01.2021
3 963

Бухорода иссиқ асфальт ортилган юк машинаси 33 ёшли эркак устига ағдарилди

Бухорода иссиқ асфальт ортилган юк машинаси 33 ёшли эркак устига ағдарилди
Фото: Бухоро вилояти ВФБ матбуот хизмати
Бухорода асфальт юкланган Howo юк машинаси ағдарилиши оқибатида шу ҳудудда ободонлаштириш ишларини олиб бораётган 33 ёшли эркак юк тагида қолиб кетди. Воқеа 10 январь, якшанба куни шаҳарнинг Баҳовуддин Нақшбанд кўчасида юз берган. Бунга гувоҳ бўлган аёл ҳушини йўқотиб, ерга йиқилган.

Тўкилган иссиқ асфальт остида қолган 1988 йилда туғилган ходим М.Ш. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан қутқарилган. Унга ва ҳушини йўқотган аёлга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Аниқланишича, ушбу ҳодисага йўлдаги носозлик сабаб бўлган. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, бундан бир неча кун аввал ушбу ҳудудда сув қувурлари ёрилган ва «Сувоқова» ташкилоти муаммоларни бартараф этиш мақсадида йўлак остини қазиган ва юза қисмини шунчаки кўмиб кетган.

Ушбу йўлак орқали ҳаракатланган Howo юк оғирлиги сабаб йўлнинг айнан ўша қисми мўртлигидан ағдарилиб кетган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода иссиқ асфальт ортилган юк машинаси 33 ёшли эркак устига ағдарилди