12:30 / 14.01.2021
4 371

Эркакларнинг байрамига аталган ҳазил шеър

Эркакларнинг байрамига аталган ҳазил шеър
ЭРКАКЛАРНИНГ БАЙРАМИ
Синглиммисиз ё ёрмисиз,
Муғомбиру, айёрмисиз,
Эй аёллар тайёрмисиз,
Эркакларнинг байрамига?

Билмам, қанча иғвонгиз бор,
Ҳар кун битта ғавғонгиз бор,
Бугун қандоқ совғангиз бор,
Эркакларнинг байрамига?

Совға изланг сал бундайроқ,
Ҳеч бўлмаса, тўн ва қалпоқ,
Ярашмайди энди пайпоқ,
Эркакларнинг байрамига!

Энг чиройли сўзни ҳарфланг,
Хизматига жонни сафланг,
Яширилган пулни сарфланг,
Эркакларнинг байрамига.

Қовоғингиз очинг бир дам,
Қор ёққани етар кўкдан,
Халос этинг ташвиш юкдан,
Эркакларни байрамига.

Ҳамдам, Мухтор, Али, Вали,
Ғулом келар... кейин Ғани,
Дастурхонни тузанг қани,
Эркакларнинг байрамига.

Дўстлар шодон яйрашгайму,
Гап-сўзимиз қалашгайму,
«Юз» олмасак ярашгайму,
Эркакларнинг байрамига.

Ошлар дамланг ёғлиқ-ёғлиқ,
Қилсак арзир кўнгли чоғлиқ,
Саккизинчи март ҳам боғлиқ,
Эркакларнинг байрамига.

Майли тилло ва лаъл берманг,
Пуч ёнғоқ ваъдалар берманг,
Бир илтимос: ҳалал берманг,
Эркакларнинг байрамига!

Ўлмасбек Самарқандий

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эркакларнинг байрамига аталган ҳазил шеър