date
views 2 164

Тошкентдаги барча радарлар тўлиқ ишламоқда

Тошкентдаги барча радарлар тўлиқ ишламоқда
Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш мосламалари бугунги кунда тўлиқ ишлаётганини маълум қилди.

«Тўғри, олдинроқ бу борада озгина муаммолар бўлган эди. Бу муаммолар ҳозирги кунда ечилган. Ҳозирги кунда бирорта ҳам сертификатдан ўтказилмаган қоидабузарликни аниқлаш мосламаларидан фойдаланилмаяпти.

Аввалроқ тезликни ўлчаш (радар) мосламаларида муаммо пайдо бўлган эди. Айни пайтда ушбу фоторадар мосламалари ишлатилмаяпти ҳамда йўлларда ўрнатилган радарлар бугунги кун талабига мос келади
», дейди Эрали Бозоров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул ходими Тошкент шаҳри чорраҳаларига Швейцария компанияси томонидан ўрнатилган қоидабузарликларни қайд этувчи видеокузатув мосламаларининг лицензияси тугагани айтган, бироқ ИИВ ЙҲХББ масъул ходими ушбу маълумотни рад этиб, камераларга лицензиялар муайян муддатга эмас, балки умрбод берилганини билдирганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги барча радарлар тўлиқ ишламоқда