3 886
«Вилоят ҳокими ўринбосарининг бутун тўдасига қонуний жазо кўриш керак» - Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев 15 январь куни Тошкент шаҳри туманларининг ҳоким ва сектор раҳбарлари, Юнусобод тумани маҳалла раислари ҳамда ёшлар билан мулоқот қилди. «Дарё»нинг хабар беришича, давлат раҳбари пойтахтдаги туман ҳокимларига топшириқ бераркан, улар ўзини қийнаб ишлаши, халқ ишончини қозониши зарурлигини таъкидлади.
«Менга натижа керак, қаттиқроқ натижа. Банкир, молиячи ва солиқчи ҳам маҳалла ичига кириб боради. Бош вазир ўринбосарлари йўналишлар бўйича туманларга бўлинган, улар ҳамма саволларга жавоб беради. Худога шукр, пулимиз ҳам, кредитимиз ҳам, имкониятимиз ҳам бор. Фақат ҳалоллик керак. Халққа ҳалол, порасиз хизмат қилсаларингиз, натижаси ҳам, баракаси ҳам бўлади. Ўғирласаларингиз барибир етиб боради», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент Жиззах шаҳридаги қулаб тушган бино воқеасига масъул бўлган мансабдорларга, албатта, қонуний чора кўрилиши лозимлигини қайд этди. Бу бўйича бош прокурорга назоратга олиш топшириғи берилди.
«Жиззах вилояти ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари бизнинг сиёсатимизга хиёнат қилган. Буни ҳамма билиши лозим. Унинг бутун тўдасига қонуний жазо кўриш керак. Шоли курмаксиз бўлмаганидек, барибир эски замонни қўмсаган ноинсофлар ҳам бор. Улар эркинлик, очиқлик сиёсатини тушунмайди», — деди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни Жиззах шаҳрида янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушган эди. ФВВ ва Бош прокуратуранинг қайд этишича, воқеа оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар бўлмаган. Маълум қилинишича, қулаб тушган бино ёнидаги 6 қаватли иншоотнинг ҳам пойдеворларида чўкиш аломатлари кузатилган бўлиб, ҳозирда у хавфли ҳолатда турибди. Ҳалокатни ўрганиш мақсадида бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошлиқ ҳукумат комиссияси тузилган.
Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?