17:17 / 16.01.2021
2 052

Қарздорнинг қидирувдаги “LACETTI” русумли автотранспорт воситаси топилди

Қарздорнинг қидирувдаги “LACETTI” русумли автотранспорт воситаси топилди
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 04.11.2009 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Ш.А.дан ундирувчи М.Ш.нинг фойдасига унинг тарбиясидаги вояга етмаган 2 нафар фарзандининг таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 миқдорида алимент ундириши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати иш юритувга келиб тушган кундан ижро иши юритуви қўзғатилган ва қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Қарздор алимент пулларини тўламасдан келганлиги сабабли ижро иши доирасида Бюронинг Урганч шаҳар бўлими ходимлари томонидан қарздорнинг барча йўналишларига чекловлар қўйиб, унга тегишли бўлган “LACETTI” русумли автотранспорт воситасига нисбатан ҳам бўлим томонидан жорий йилнинг 4 январь куни қидирув эълон қилинган.

Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур транспорт воситаси Хоразм вилояти, Урганч тумани, Тандирчи маҳалласи худудидаги хонадонда турганлиги аниқланиб, вақтинча сақлаш мақсадида Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси биносига олиб келиниб, автотранспорт воситаси хатланди.

Ҳозирда, Бюронинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ижро иши юзасидан қарздорликни бартараф қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорнинг қидирувдаги “LACETTI” русумли автотранспорт воситаси топилди