18:48 / 16.01.2021
1 227

Қурилиш вазири соҳадаги коррупцион схема ҳақида гапирди

Қурилиш вазири соҳадаги коррупцион схема ҳақида гапирди
Қурилиш вазири Ботир Зокировга кўра, соҳада коррупцион схемалар мавжуд. Ҳокимликларда таниш-билишларнинг воситасида ер майдонлари олинмоқда ва лойиҳа қилингач, бошқага сотилмоқда. Бироқ, Қурилиш вазирлиги коррупцияга қарши курашувчи идора эмас. У Қурилиш вазирлигида ташкил этилган матбуот анжуманида соҳадаги коррупция ҳақида ҳам фикрларини билдирди.

«Жиззахдаги қурилишда рухсат олган эгаси бошқа, қурилишни қилгани бошқа, бу тўғридан-тўғри коррупцион схема ҳисобланади. Кимнингдир ҳокимликка қандайдир яқинлиги бор ёки тизимда таниш-билиши бор. Ўшанинг номига олинади, шу бошлагандек бўлади, лекин умуман бошқа одамлар ишлайди. Шунинг учун ҳам ҳужжатларни 3 марта аниқлаштирилганда бошқа-бошқа кишилар чиқмоқда. Бунақа бўлиши керак эмас. У ерда қидирадиган бўлсангиз биронта эгаси чиқмайди. Биттаси ерни олган, бошқасига бериб қўйган хуллас мингта баҳона қилади», - деди Қурилиш вазири.

Вазирга кўра, ҳозирда айримлар ҳокимликлардаги танишлари орқали ер олиб “бизнес” қилмоқда.

«Бугун бир хил одамлар шунинг орқасидан “бизнес” қилмоқда, яъни уни таниши бор ва у бугун бемалол кириб жойини олади. Қурилиш битгунча сотади, шунинг учун ҳам ҳамма ҳужжатлар чала-чулпа. Давлат назорати ҳам бир борганда уч қаватга битта лойиҳа, лойиҳачи билан эса унинг шартномаси йўқ. Ундан кейин борганида иккинчиси пайдо бўлмоқда. Бу коррупцион ҳолат бўлганлги учун тадбиркор нима хоҳласа ўшани қилмоқда. Биз шуни олдини олишимиз керак. Қурилиш вазирлиги эса, коррупцияга қарши курашиш ташкилоти эмас.

Бундай коррупцион схема фақат Жиззахда эмас, бошқа аҳоли яшаш пунктларида ҳам бўлаётганлиги айтиб ўтилди. 2018-2019 йилда 11та қарор, 2020 йилда яна 11та қарор қабул қилинди. Биз шунча ҳужжатларимизни қайтадан кўриб чиқишга мажбур бўлдик ва бу ҳали охири эмас. Асосий масала қонунлар орасида барибир камчиликлар, айланиб ўтиш имкони топилмоқда.

Олдин бундай ҳолат бўлмаган ва ҳеч ким бундай “тешик” қидирган эмас. Ҳозир шундай йўлларни топиб қонунбузарликлар бўлмоқда. Керакли механизм ишга тушиши керак. Одам аралашмаган тақдирда ҳам шу масала ёпиладиган бўлиши лозим. Яна бир масала тадбиркорни агар бажармаётган бўлса, унинг ҳисобини ёпиб қўйсангиз бу ҳам тўполон
», - деди Ботир Зокиров.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)