date

Турк амалдорларига қўлларини ўптиришдан тийилиш тавсия этилди

Фото: lifenews.ru

"Адолат ва жараён" партиясининг навбатдаги съездида Туркия ҳукумати раҳбари Аҳмад Давидўғли турк амалдорлари ва расмий шахслари оддий аҳоли билан муомила вақтида ўзларини эскича урфлардан узоқда тутган ҳолда қўлларини ўптириш одатини бас қилишлари кераклигини маълум қилди. Бу ҳақида маҳаллий Hurriyet нашри хабар беради.

"Мен Туркия бош вазири сифатида турк амалдорларига ўз қўлларини ўптириш одатларидан қутилишни тавсия қиламан" - дейди Давидўғли ўз чиқишида.

Лекин қизиғи шундаки, ўша куниёқ Туркия бош вазири бу ишни ўзи амалга ошириб қўйди. Унинг қабулига келган шахслардан бири бош вазирнинг олдида юкунганида, у беихтиёр ўз қўлини ўптириш учун чўзишдан тийила олмади.

Барчага маълумки, туркияликлар қадимдан ҳурмат белгиси сифатида катталарнинг қўлини ўпиб, тавоф қилишга одатланишган.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Турк амалдорларига қўлларини ўптиришдан тийилиш тавсия этилди