14:43 / 21.01.2021
1 535

Тошкентда 415 млн сўмлик парфюмерия воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкентда 415 млн сўмлик парфюмерия воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Фото: Давлат божхона қўмитаси
Тошкентда божхоначилар 415 миллион сўмлик парфюмерия воситаларининг ноқонуний айланмасини фош этди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказган.

Тадбир давомида хорижий давлат фуқаролари Б.О. ва М.В. томонидан ижарага олинган уйлар ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида мазкур хонадонларда умумий қиймати 415,5 миллион сўмлик 4155 дона California бренди остидаги сифати кафолатланмаган парфюмерия воситалари сақланаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 415 млн сўмлик парфюмерия воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди