13:13 / 22.01.2021
2 752

МИБ ходимларига ҳам осон эмас!

МИБ ходимларига ҳам осон эмас!
МИБ Фарғонадаги уйи сотиб юборилган ёлғиз аёл фарзанди билан кўчага қувиляпти” деган видео-хабарларга муносабат билдирди.
Мажбурий ижро бюроси тизимидаги давлат ижрочиларининг ишининг оғирлиги ва жамиятдаги оғир касблардан бири бўлиб қолмоқдами?
Суд қарори қабул қилинганидан сўнг, уни амалда ижро қилиб бериш МИБ ижрочилари зиммасида, қарорнинг мазмуни эса, ҳар доимгидек муҳокама қилинмайди.

Суд қарори бўйича жавобгар томондан ҳам кўра кейинги вақтларда МИБ ходимлари кўпроқ жабр кўраётгандек. Ижтимоий тармоқларда “Уйи сотиб юборилган ёлғиз аёл фарзанди билан кўчага қувиляпти” деган видео-хабарлар тарқалди.

Биз бу бўйича МИБнинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ф.Тошпулатовдан изоҳ олдик. Аниқланшича, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 10.12.2015 йилдаги 1-8406/15-сонли ижро ҳужжатига асосан қарздор Ф.Усмановадан ундирувчи АТБ “Турон банк” Фарғона филиали фойдасига 91.343.964 сўм кредит қарзи ва давлат фойдасига 18.268.792 сўм давлат божи ундириш, ундирувни Ф.Усмановага тегишли бўлган гаровга қўйилган Фарғона шаҳар, Машъал МФЙ, Фаробий кўчаси, 9/9-сонли уй, 9-хонадонга қаратиш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати 20.12.2018 йилда Бюронинг Фарғона шаҳар бўлимига келиб тушган ва шу куни давлат ижрочиси Н.Расулов томонидан 4816-сонли ижро иши қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ф.Усманова бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан кредит қарзи ва давлат божини тўламасдан келганлиги сабабли ундирув Фаробий кўчаси, 9/9-сонли уй, 9-хонадонга қаратилиб, 30.03.2019 йилда «E-IJRO AUKSION» савдосига чиқарилган.

09.08.2019 йилда ўтказилган аукцион савдосида №ОА-000063-сонли ғолиблик баённомасига фуқаро М.Арсланов томонидан 138.001.028 сўмга ютиб олган ва бу ҳақда қарздор Ф.Усманова ва унинг турмуш ўртоғи У.Кариевлар огоҳлантирилган.

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлими депозит ҳисоб рақамига 136.621.017 сўм пул маблағи келиб тушган бўлиб, шундан 33.247.884 сўми банк фойдасига, 18.268.792 сўми давлат божи, 1.096.127 сўми ижро йиғими учун ўтказилган.

06.11.2020 йилда қарздор Ф.Усманованинг аризасига асосан 14.000.000 сўм пул маблағи синглиси Н.Мўминованинг қарздорлиги учун “Барака лизинг” МЧЖ ҳисоб рақамига ва 463.000 сўм давлат божи учун ўтказиб берилган.

Депозитда қолдиқда қолган 69.545.214 сўм пул маблағини қарздор Ф.Усманова қайтариш ҳақида унга бир неча бор таклиф этилганида пул маблағларини олишни рад қилган, шунингдек омонат ҳисоб рақамларини тақдим этишдан бош тортиб келган. Кейин нима бўлди?

Қарздор Ф.Усмановани Фарғона шаҳар, Фаробий кўчаси 9/9-уй 9-хонадонидан кўчириш бўйича ижро ҳужжати юзасидан.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 21.02.2020 йилдаги 2-1501-1921/26900-сонли ижро ҳужжатига асосан, қарздор Фотима Усмоновани Фарғона шаҳар, Машъал МФЙ, Фаробий кўчаси 9/9-уй 9-хонадонидан кўчириб, даъвогар М.Арслановни ушбу хонадонга киритиб қўйиш тўғрисидаги ижро хужжати Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими иш юритувига 24.03.2020 йилда келиб тушган ва мажбурий ижрога қаратилган.

ФИБ Фарғона туманлараро судининг 25.05.2020 йилдаги ажримига асосан қарздор Ф.Усмонованинг берган кассация шикояти мазмунан ҳал қилингунига қадар ижро ҳаракатлари тўхтатилган.

ФИБ Фарғона вилоят суди кассация инстанциясининг 08.10.2020 йилдаги ажримига асосан ФИБ Фарғона туманлараро судининг 21.02.2020 йилдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Шунга кўра, ФИБ Фарғона туманлараро судининг алоқа хатига асосан ижро ҳаракатлари давом эттирилиб, 28.10.2020 йил ҳамда 15.01.2021 йилда Ф.Усмоновани Форобий кўчаси 9/9-уйнинг 9-хонадондан кўчириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган, бироқ Ф.Усмонованинг провокацион хатти-ҳаракатлари сабабли ижрони амалга ошириш имкони бўлмаган.

Хусусан, 15.01.2021 йилда ўтказилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида ҳам Ф.Усмонова ўткир ҳидли бензинга ўхшаш суюқликни уй ичига ва ижро ҳаракатини ўтказишда иштирок этаётган ходимларга сепишга уринган ва уйни ёқиб юборишини маълум қилган. Шу сабабли, мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтатилиб, бошқа кунга қолдирилган.

Суд қарори ҳар доим ҳам томонларнинг бири фойдасига чиқмаслиги мумкин, вақти-соати келдиб, қарздорни уйдан чиқариш ёки мол-мулкни қарз эвазига хатлаш учун МИБ давлат ижрочилари келганида, ўз жонига қасд қилиш билан ижро ишини тўхтатиш, бу тўғри ечим эмас.
Чунки, суд қарори бошқа тарзда ўзгармас экан, эртами-кеч МИБ ходими (бошқаси) келиб ижро этишга киришади.

Шу ўринда банкдан кредит олган қарздорларни моддий аҳволидан келиб чиқиб, кредит олувчилар ҳам имконият-ю, имтиёзлар берилиши, муддатларнинг чўзилиши кредит ишларининг судларга, кейин МИБ идораларига бормаслиги, бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилмасмикан деб ўйлаб қоласан киши.

Аслида, давлат хизматчиларига бўлган муносабат, бу қайсидир маънода давлатга бўлган муносабатни англатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ ходимларига ҳам осон эмас!