
Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Бўз (Бўстон) туманлараро судининг 25.01.2019 йилдаги 31 та суд буйруғи келиб тушган бўлиб, унда қарздор Шаҳрихон “Пилла тайёрлов” МЧЖдан 31 нафар ходимларига жами 259 млн. 982 минг сўм миқдорида иш ҳақлари ундириб берилиши кўрсатилган.
Мазкур ижро ҳужжатлари юзасидан шу куннинг ўзида ижро иш юритиш қўзғатилиб, қарор нусхаси тарафларга юборилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Шаҳрихон “Пилла тайёрлов” МЧЖдан 31 нафар фуқарога жами 259 млн. 982 минг сўм миқдорида иш ҳақи пуллари ундирилиб берилиши таъминланди.
Хусусан, фуқаро Б.Махпубовга 24 млн. 470 минг сўм, М.Жамоловга 20 млн. 831 минг сўм, У.Олимовга 16 млн. 526 минг сўм пул маблағлари нақд пул кўринишида топширилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар