date
views 2 158

Юнусободда йўлнинг музлагани сабаб 6 та автомобиль олдинма-кетин тўқнашиб кетди

Юнусободда йўлнинг музлагани сабаб 6 та автомобиль олдинма-кетин тўқнашиб кетди
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 6 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Таъкидланишича, 2021 йилнинг 22 январь куни соат 17:00 ларда Юнусобод тумани Янги Юнусобод кўчасида жойлашган Анжир кафеси рўпарасида ҳайдовчи – 2001 йилда туғилган Х.Х. Nexia-2 русумли автомобилда ҳаракатланаётиб тезликни пасайтирган.

Натижада унинг ортидан келаётган 1996 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги Nexia-3, 1977 йилда туғилган Н.Р. бошқарувидаги Epica, 1984 йилда туғилган М.С. бошқарувидаги Nexia-2, 1993 йилда туғилган А.В. бошқарувидаги Matiz ҳамда 1992 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги яна бир Matiz автомобиллари иштирокида олдинма-кетин тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юнусободда йўлнинг музлагани сабаб 6 та автомобиль олдинма-кетин тўқнашиб кетди