1 113
“Ўлик жонлар” ортидан 983,5 млн. сўмни ўмарган боғча мудирасининг кирдикорлари фош бўлди

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида 983,5 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари билан ҳамкорликда ушбу боғчада текшириш ўтказилган.
Текширишда боғча мудираси ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 2014-2020 йиллар давомида амалда боғчада ишламайдиган 37 нафар, шу жумладан, 4 нафар яқин қариндошини ишга қабул қилгани аниқланган. Ходимларнинг меҳнат фаолияти бўйича штат жадваллари ва бухгалтерия табелларига сохта маълумотлар киритиш орқали ҳужжатларни қалбакилаштирилган. Бу йўл билан 983,5 млн. сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан боғча мудираси ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молия вазирлиги 2020 йилда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари тўғрисида маълумот берган эди. Унга кўра, мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 327 та назорат тадбирларининг 270 тасида 16,7 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Бюджет пули энг кўп талон-торож қилинган вилоятлар аниқланди

Бош прокуратура: Зоопарк раҳбарига «иш» очилди

Бюджет, сохта фирма ва ҳужжатлар. Пандемияда коррупцияга қўл урган наманганлик амалдор ҳақида

Тошкент вилояти бош инфекционистига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси кучда қолдирилди

Оҳангаронда бошланғич таълим ўқитувчиси сохта диплом билан ишга киргани фош этилди

Беҳзод Мусаев: "Ҳар 100 нафар беморга бир нафар нуфузли тиббиёт ходими бириктирилади"