Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Бухорога амалга оширган ташрифи давомида шамолдан зарар кўрган Олот туманига боргани тўғрисида хабар берилганди. Ташриф давомида Президент туман марказида Олот, Қоракўл, Жондор ва Шофиркон туманлари фаоллари, маҳалла раислари билан учрашган ва аниқ таклифлар билан чиққан фуқароларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Давлат раҳбарининг вилоят аҳолиси билан учрашувида «Оқсув» МФЙ раиси ўз маҳалласида 214 нафар ишсиз фуқаро ва 4 нафар тадбиркор борлигини маълум қилди. Маҳалла раиси тадбиркорлардан бири шаҳарда ижарада туриб фаолият кўрсатаётгани, маҳалланинг етти нафар фуқаросини иш билан таъминлаётганини айтган ва Президентдан унинг қишлоқда фаолият кўрсатиши учун ер сўраган.
«Ер берса бўлди, ўзи ҳамма биносини тиклаб, еттита эмас, 15 нафар фуқарони иш билан таъминлайман деяпти», — дейди маҳалла раиси.
Бунга жавобан Шавкат Мирзиёев шу каби таклифлар кераклигини таъкидлаган.
Суҳбат давомида ҳаяжонга тушган маҳалла раиси Президентга «бундан кейин сизни ‘подводит’ қилмаймиз», дея ваъда берган ва ўз фикрини ўзбек тилида билдирмагани учун дарҳол узр сўраган.
— Shukhrat (@bankir2102) January 25, 2021
«Майли, майли ‘подводит’ қилмасанг ҳам майли. Қайси тилда гапирсанг ҳам майли, ‘подводит’ қилмасанг бўлди», — дея Президент ҳолатни ҳазилга йўйиб кетган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади