11:55 / 25.01.2021
1 892

Қидирувдаги “Lacetti” Сурхондарёдан топилди

Қидирувдаги “Lacetti” Сурхондарёдан топилди
Мажбурий ижро бюросининг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2020 йил 23 майдаги қарздор И.Қодировдан ундирувчи С.Сатторова фойдасига қарз ундириш тўғрисидаги ижро иши бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси борлиги аниқланган.

Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочисининг қарори билан ушбу автотранспорт воситасига нисбатан 2020 йилнинг 19 ноябрь куни қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор қидирув натижаларига кўра ушбу автотранспорт воситаси Сурхондарёда эканлиги аниқланиб, вилоятнинг Шеробод туман ҳудудидан топилиб, Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси тезкор ходимлари томонидан хатловга олинди ва сақлаш учун Бюронинг Шеробод туман бўлимига топширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги “Lacetti” Сурхондарёдан топилди