00:13 / 27.01.2021
2 432

Шавкат Мирзиёев: «Аёл киши раҳбар бўлса, хурсанд бўламан»

Шавкат Мирзиёев: «Аёл киши раҳбар бўлса, хурсанд бўламан»
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Президент Шавкат Мирзиёев 22 январь куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида аёл раҳбарлар фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтди. «Дарё»нинг хабар беришича, Президент йиғилишда Олот тумани ҳокими Наргиза Неъматова ҳақида фикр билдирган.

«Олот тумани ҳокими Наргизахоннинг иши менга маъқул. Менга масалаларни лўнда қилиб тушунтириб берди», – деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Президент Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафоеванинг ҳам фаолиятига тўхталиб, «Аёл киши бор жойда яхшиликлар бўлади. Аёл киши раҳбар бўлса, хурсанд бўламан. Сизга Президент ишонади», дея таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Наргиза Неъматова 2020 йилнинг февраль ойида Бухоронинг Олот туманига ҳоким этиб тайинланган, «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.

Маълумот учун, 2020 йилнинг февраль—март ойларида Андижон вилоятининг Бўстон туманидан ташқари, Сирдарёнинг Боёвут, Бухоронинг Олот, Қашқадарёнинг Қарши, Наманганнинг Тўрақўрғон туманларига ва Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрига аёл-ҳокимлар тайинланган эди.

Ушбу тайинловлар Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган. Мазкур тайинловларга муносабат билдираркан, Президент Шавкат Мирзиёев «аёллар бўлган жойда адолат, поклик бўлиши»ни таъкидлаган, уларга ҳеч нарсадан қўрқмасликни тавсия қилган эди.

«Ишонаман — аёллар раҳбар бўлган туманларда адолат байроғи бошқача ҳилпирайди. Биз ҳокимликка сайланган раҳбар аёлларимизга доим ёрдам берамиз, елкадош бўламиз. Бундан кейин ҳам катта-катта ташкилот ва компаниялар раҳбарлигига аёлларни тайинлаш ташаббуси давом этади. Биз уларни тайёрлаяпмиз. Кимларгадир бу иш ёқмас, лекин менга ёқади» — деганди Президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «Аёл киши раҳбар бўлса, хурсанд бўламан»